Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бомдод намозининг икки ракъат суннати қазоси

00:00 / 30.07.2008 | eski savollar | 13452

Ҳазрат, бомдод намозининг қазоси қай вақтга қолгандан қатъи назар, икки ракъат суннати аввал ўқиб олинадми, бошқа намозларникичи?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

«Бомдоднинг суннати қазосини фақат фарзига тобе бўлган ҳолдагина ўқийди» («Кифоя»).

Яъни бомдод намози қазо қилинганда фарзига қўшиб, икки ракъат суннатнинг қазоси ҳам ўқилади. Суннатнинг ўзини қазо қилиб ўқиш йўқ. Шунинг учун нима қилиб бўлса ҳам, фарздан қолмаслик шарти билан бомдоднинг суннатини фарздан олдин ўқиб олиш лозим.

Бошқа намозларнинг суннати қазо қилинмайди.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077


Топ рейтинг www.uz Openstat