Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнона ва келин муносабати

14:49 / 09.12.2023 | Bahodir | 936

Ассалому алайкум! Аёлим янги келинлик пайти (2014 йилда турмуш қурганмиз)да онамга тез-тез гап қайтарар эди, шу боис онамни кўнгилларидан қолган. Кейинчалик фарзанларим туғилиб аёлим хам анча босилиб қолди, лекин онда-сонда хали хам ўрталарида мўжаро бўлиб туради, тўғри кўпчиликда камчилик бўлгани сингари аёлимда хам камчилик бор, онамга эски даврдаги урушлар мияларига жойланиб қолганми билмайман доим аёлимдан хатолик топаверадилар. Баъзан айтганлари бўлмай қолса ёки онам хохламаган бирор нарсани сўраб илтимос қилса дарровда урушиб қолишади. Тўғри у хам сўрашни, гапиришни билмайди. Мен хозир Россиядаман. У хозир хомиладор, у бу нарсага пул сўравотти. Олдинги сафар пул сўраганда онамга жўнатиб, ул бул олиб беринг десам шунга хам кунгилсизлик бўлибди. Шунга аёлим менга жўнатиб туринг баъзан девотти. Онамга айтмасдан унга хам озроқ пул жўнатсам бўладими? Оиласида битта укаси ишлайди холос, отаси ёшлигида вафот этган. Шунинг учун ўз уйидан пул сўролмайди. Қолаверса бу мани эрлик бурчимлигини хам биламан. Фақат ўртада онам борликлари учун улардан бесўроқ иш қилолмайман, Аллоҳдан қўрқаман. Шу ҳолатлардан келиб чиқиб нима маслаҳат берасиз, онамни ишлари тўғрими, бу ерда гап кимда ва онамга айтмай озгина аёлим харажатларига пул жўнатсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таом ва кийим-кечак билан таъминлаш зиммангиздаги вожибдир. Шунга кифоя қиладиган миқдорни аёлингизнинг шахсан ўзига ёки бошқа инсон воситасида пул ёки буюм кўринишида беришингиз шарт. Бундан ортиғини беришда эса ота-онангизнинг риоясини қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat