Ассалому алайкум! Масжидда овоз кучайтиргичлар ўрнатилганидан бери уйимизда имомнинг хар бир намоздаги овози аниқ эшитилиб туради. Уйдан масжидга боргунимча кеч қолишим аниқ вақтда ўз хонамда туриб имомга иқтидо қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бўлмайди. Имом билан муқтадийнинг ораси кичик бир машина сиғадиган даражада очиқ бўлса иқтидоси дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!