- Яъни, одамлар ундай кишилар ҳақида «бу одам яхшилик қилади, ёмонлик қилмайди» деган хаёлда бўладилар. Қайси бир қавм бир одам ҳақида ундан яхшилик кутилади, ёмонлик кутилмайди, деган фикрда бўлса, ўша одам яхши одам ҳисобланади. Сизнинг ёмонларингиз – яхшилик умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган яъни, бундай одам исталган пайтда бирор ёмонлик қилиб қолиши мумкин.