Ассалому алайкум хазрат.Саволим куйидагича:Куеш неча минут чикади? Таквимлардаги " куеш " - эрталабки куеш чикишининг ва шомдаги ботишининг бошланишими эки охирими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Тақвимларда кўрсатилган вақтлар қуёшнинг чиқиши ва ботишининг бошланиш вақти. Қуёшнинг чиқиш ва ботиши тўрт дақиқадан кўпроқ бўлади.