Мен институтда ўқийман. Тамирлаш ишлари сабаб жой етишмасдан биз куннинг 2-ярмида ўқияпмиз. Сизга саволим пешин, аср ва шом намозларимни уйда ҳотиржамликда қазо ўқиганим афзалми ёки институтда таяммум қилиб бўлсаям, бирор бўш хонада ёки танаффусда партада имо-ишора билан ўқиганим маъқулми? устоз, умрингиз, рисқингиз ва қилаётган савобли ишларингизга Аллоҳ барака берсин (омин). Бизни ҳам дуо қилинг устоз. Аллоҳ берган ҳар неъматини шукрини адо ета олишимизни ва У берган имкониятлардан тўлаликча фойдаланиб, қисқа бу ҳаётимизда қила олишимиз мумкин қадар кўп катта яҳши ишларни қилишимизни насиб қилсин. Омин
Вақтида имкони борича ўқилади. Кейин тўлиқ қилиб уйда ўқиб қўйилса, кўнгил тўлади. Вақтини ўтказиб юбориб бўлмайди.