Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Казонинг фарзлиги хакида!

00:00 / 09.11.2007 | eski savollar | 5376
Хазрат сиздан шуни билмокчи эдимки,1. Мусулмон киши учун аввалги казо намозларини адо этиш фарзми?2. Бизнинг водийдаги кайсидир эшоннинг баъзи муридларининг гапига кура уша эшонга кул бериб у кишининг берган вазифаларини бажариб юрилса казо сокит булар эмиш,шу кандай?3.казо намозини ушбу муридлардек "казо сокит яъни шарт эмас укишлиги"деб эътикод килган кишиларга намозда иктидо килса буладими ёки булмайдими?жавобинигиз учун аввалдан рахмат, Ушбу жавобингизга купчилик мушток.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу савол кўп берилган ва унга етарли даражада жавоб берганмиз. Қазо намозларни ўқиш кераклиги барча китобларимизда қаттиқ таъкидланган.Эшонга қўл бериб, у берган вазифаларни бажариб юрса, қазо соқит бўлади деган гап беҳуда. Бу ҳақда баъзи рисолалар ҳам ёзилди. Ўша гапни айтадиган эшонларнинг баъзи илмли муридлари ҳам бу гап нотўғрилини ҳаммага айтиб юришибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat