Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўпол ҳазил

11:15 / 17.12.2021 | Bilol | 1226

Ассалому алайкум! Талабаман дарс пайти ўзимни яқин ўртоғим диндошим, менга ҳазил қилдими ё қастдан қилдими блмадим. У мен стулга ўтирмоқчи бўлган пайтим уни орқага суриб қўйди ва мен йиқилдим унча қаттиқ йиқилмадим қўлим бир оз шилинди менимча таҳоратим бузилмади чунки қон чиқмади бироз қизариб шилинди.Кейин нима қилишимни блмай эсанкираб қолдим,ҳаёлимга мусулмон мусолмонга биродар эдику деган фикр келди, чунки бундай ҳолга 1чи марта тушишим.Унга мушт тушириш ҳаёлимга кейин келди.Фикру ҳаёлим нимага мушт туширмадинг,ўзингни ҳимоя қилиб блмайсанми,қўқоқ бўлиб қолгансан,курсдошларинг қўрқоқ деб ўйлади деган васвасалар кетмаяпди.Шу жойда унга Мушт туширсам биродаримни урган бўлиб қаттиқ гуноҳ қиламанми?Агар кейинчалик шундай ҳолат яна такрорланса нима қилай? 5 вахт намозларни бирга ўқиймиз танишганимизга 2 ойлар бўлди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳазил қилишлик дўстлар орасидаги муҳаббатни оширади, уларни бир-бирига янада яқин қилади. Саҳобалар ўртасида енгил суратда ҳазил қилиш бўлар эди. Бунда меъёрдан ошириб юбормаслик жуда муҳимдир. Агар қалтис ҳазил қилса бу зулмга айланади. Агар бирор кимса бошқасига зулм қилса ўша зулм миқдорича унга ҳудди ўша шаклда жавоб қайтариш жоиз. Ошириб юборса унинг ўзи золимга айланади. Аммо афв қилиш афзалроқдир. Сиз ўша биродарингизга ҳазилда ҳаддан ошаётганини, кейинги сафар ҳам шундай қилса муносиб жавоб қайтаришингизни айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat