Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, машинамизнинг видеорегистраторида бир кунда ўнлаб қоида бузулишлари ёзилади. Баъзилари ўта қўпол (кўпчилиги катта бекатларга машинасини қасддан қўяди, баъзилари атайин қизил чироқда ҳаракатланади) ва инсонлар ҳаётига хавф соладиган даражада қўполликлар. Уларни ички ишлар расмий сайтига жойлаштирса ўша ҳайдовчиларга жарима ёзилади. Гоҳида ўша ҳайдовчиларнинг ҳам оиласи бор деб раҳмим келса, гоҳида ўта қуюшқондан чиққанлари ғазабимни келтиради. Уларни ўша ЙҲХБ сайтига юборганимиз тўғрими ёки бу ишдан қайтганимиз яхшими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Аста секинлик билан буни ҳам йўлга қўйиш керак. жабр кўрмайдиган даражадагиларни жўнатиш керак. Акс ҳолда бу миллат қолоқлигича қолиб кетаверади. Валлоҳу аълам!