Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳарлик вақти

11:17 / 09.07.2015 | Muhammad Muhammadov | 2328

Ассалому алайкум! Биз ҳозир мусофир юртдамиз, Аллоҳга беҳисоб шукурки бу ерда ҳам Аллоҳнинг буюрган фарзларидан Рамазон рўзасини ўз вақтида адо этмоқдамиз. “islom.uz” сайти орқали тақдим этилган "Муслим тақвими" дастурини ўрнатиб ва турар еримизга тўғирлаб олганмиз. Биз турган Корея шаҳарининг баъзи шаҳарларида ўз вақтлари бўйича тақвим тайёрланган. Бизнинг шаҳарчага тайёрланмаганлиги сабабли мен шу Муслим тақвими дастурида Бомдод намозига 03:32 да азон чақирилганда оғизни беркитиб Шом вақтида очаяпман. Лекин шериклар “ҳали вақт эрта соат 4 дан кейин беркитилади” дейишди. Шунга қандай йўл тутсам тўғри бўлади? Мен уларга тушунтириш учун қандай қисқа жавоб берсам бўлади? Кореянинг бошқа шаҳарларида тайёрланган тақвим билан бизнинг вақтимизда 10-15 дақиқа фарқ бор. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар ким ўзи турган жойнинг тақвимига амал қилгани яхши. Чунки ҳозирги кунда техника тараққиёт топиб, тақвимни белгилашда хатолар бартараф бўлган. Агар сиз турган шаҳарга чиқарилмаган бўлса, ўзингизга энг яқин бўлган шаҳар учун чиқарилган тақвимга қараб, фарқини чиқариб сахарлик қилаверинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat