Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат учун идиш

10:59 / 20.12.2021 | Ali | 1627

Ассалому алайкум! Ижтимои тармоқда бир домланинг тахорат олишни ўргатганларини кўрдим. Шунда улар тахорат олишда крандан сувни исроф қилмасдан алохида идиш қилганингиз мақул дедилар. Лекин 1001 фатво китоби тахорат бўлими 11-фатвода масжидда муайян бир жойни ўзи учун хослаб олиш макруҳ бўлганидек, таҳорат қилиш учун ўзига хос идиш тутиш ҳам макруҳдир» дейилган. Шу фатводан мақсад нима? Биз сувни исроф қилмасдан макрух бўлсахам идиш тутганимиз афзалми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Масала қуйидагича келган:

 وَيُكْرَهُ أَنْ يَخُصَّ لِنَفْسِهِ أناء يَتَوَضَّأُ بِهِ دُونَ غَيْرِهِ كما يُكْرَهُ أَنْ يُعَيِّنَ لِنَفْسِهِ في الْمَسْجِدِ مَكَانًا كَذَا في الْوَجِيزِ لِلْكَرْدَرِيِّ (الفتاوى الهندية) 

Масжидда ўзи учун бир жойни тайин қилиб олиш макруҳ бўлгани каби  фақат ўзи ишлатадиган, бошқалар ишлатмайдиган хос идиш тутиб олиш ҳам макруҳдир. "Важиз" да шундай дейилган. (Фатовои ҳиндия).
Яъни бошқалар тегиниши мумкин бўлмаган, фақат ўзи таҳорат учун ишлатадиган, бошқалар “бу фалончини таҳорат идиши” деб айтадиган идиш қилиб олиш макруҳдир. Чунки бунда риё, сумъа маъноси бордир. Сув исроф бўлишини олдини олиш учун крандаги сувни бир идишга солиб, ундан таҳорат қилиш мутлақо бошқа масаладир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat