Ассалому алайкум! Киши шамоллаб қолган булса ва авратидан ҳар доим сийдик томчиси ёки оқиш рангдаги суюқлик оз миқдорда чиқиб қолса,яни соҳиби узр киши тахорат олса ва уша вақтдаги фарз булган номозини ўқиса,шундан сунг уша киши олган тахорати билан биринчи номоз вақти билан то иккинчи номоз вақти киргунча кузи илиниб узини билмай оз муддатга ухлаб қолган булса,ва бирдан уйғониб кетса қараса хали иккинчи номоз вақти кирмаган,шунда уша инсон янгидан тахорат олгунча авратларини яна бошқаттадан ювишлиги керакми?
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша узри келиб турмаган бўлса бадани ва кийимини поклаши шарт. Агар узри келиб турган бўлса (масалан, бавл томиб турган бўлса) намоз ўқиб олгунича яна қайта дирҳам миқдоридан ортиқ нажосат чиқиб кийими ёки баданига тегиши аниқ бўлса ювиши лозим эмас. Ундай бўлмаса ювиши лозим. Валлоҳу аълам!