Ассалому алайкум! Агар инсон Аллоҳ таоло нега бундай қилди деб айтса бу ширк ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло нега бундай қилди дейишлик Аллоҳнинг ишлари ва ҳукмларига нисбатан норозиликни билдиради. Бунақа гапларни айтиш шариятимизда қаттиқ қайтарилган ишлардандир. Агар ўша ишни ҳикматини қидириш маносида айтса иймонига тасири бўлмайди. Валлоҳу аълам!