- Ширкнинг ҳақиқати, инсон Аллоҳ Ўзининг олий зотига хос қилган ҳамда бандаликка шиор қилган сифат ва амалларни бошқа махлуқни рози қилиш учун, унга нисбат беришдир. Мисол учун, ўша махлуққа сажда қилиши, унга атаб сўйиш сўйиши, назр қилиши, шиддатга тушганда ёрдам сўраши ва уни ҳар жойда ҳозуру нозир, деб эътиқод қилиши ҳамда тасарруф қудрати бор, деб ўйлашдир. Буларнинг ҳаммаси ширкдир.