Ассалому алайкум! Бу саволни қўшнимиз номларидан ёзяпмиз. Укалари 1979-йил. 2010-йили укам биринчи турмуши билан ажрашди. Ҳозирги кунда иккинчи турмуши билан яхши яшаяпти ва 2 фарзанди бор. 2010 йили ажрашганидан кейин мутлақо ўзидан-ўзи дангаса бўлиб қолди. Ҳозирги кунда ҳам хеч қандай касб билан шуғулланмайди. Авваллари Хитойга, Жанубий Кореяга савдо билан чиқиб келар эди. Ҳозир ишлаш ҳақида гапирса асаби бузилади, ҳамма жой бойлар ва амалдорлар томонидан олиб қўйилган дейди. Умуман ишламайди ва боқманди бўлиб қолган. Калласида дунёни илми бор, нимани гапирсанг тешиб чиқади маълумотлар билан. Лекин бу маълумотлар қуруқлигича қолаверади сабаби ишлатилмайди. Қандай қилиб уни ишга жалб қилса бўлади? Дангасалигини қандай енгсак бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда силаи раҳм - қариндошлик алоқалари савоб ишлардан ҳисобланади. Лекин бу бировнинг ҳисобига кун кечиришга асос бўладиган ҳолат эмас. Шариатимизда шунингдек ҳалол ўз касбидан ҳаёт кечиришга тарғиб қилинган. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:
عن ثور عن خَالِد بن معدان عَن الْمِقْدَام قَالَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا من طعام يأكل ابن آدم احب الى الله من كسب الرجل بيَدَهِ وإِنَّ أخي دَاوُدَ كَانَ يَأْكُلُ مِنْ كَسْبِ يَدَهِ
Саврдан, у Холид ибн Маъдондан, у Миқдомдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Одам боласи ейдиган таомдан Аллоҳга киши қўли билан касб қиладиганидан маҳбуброғи йўқдир. Албатта, биродарим Довуд қўли билан қилган касбидан ер эди". Валлоҳу аълам!