Ассалому алайкум! Яқинда манга Дари и Получай деган ўзларининг айтишича хайрия фондидан иш таклифи тушди. Маркетинг режани кўриб чиққанимда системада бир маротаба 180.000 сўм тўлов қилинар экан ўша системадаги кимгадир ва камида битта инсонни таклиф қилиш керак экан. Қанчадир муддатдан кейин 8та инсон худди бошида биз тўлов қилганимиз каби бизга хам хайрия сифатида 180.000дан тўлов қилиб беришар экан. Ўзларига бу иш ҳалолми деб савол берсам тайинли фикр билдиришмади. Хеч кимни мажбурлаб пул олмаймиз ўзлари хохлаб картага тушуришади – деб жавоб беришди. Бу ишни халол эканлигиги иймоним комил эмас.
– Ва алайкум ассалом! Бу молиявий пирамида бўлиб, унга пул тикиш ҳаром. Валлоҳу аълам!