Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух хурматли устоз Шайх хазратлари! Ислом дини учун килаётган улкан хизматларингиз эвазига Аллох сиздан рози булсин. Ҳозирги кунда "Пайнет" тизими ташкил қилинган мен ҳам шу тизимда фаолият юритаман саволим шундан иборатки бизнинг бу тизимда уяли алоқаларга пул о'тказиш учун ҳисоб рақам бор мен о'зим компания билан ҳисоб рақам олиш учун шартнома тузмаганман, лекин мен бир нечта ҳисоб рақамга эга фирмачи билан ишлайман 93000 со'м нақд пул берсам у менга ичида нақд болмаган100000 со'м пули бор ҳисоб рақам беради ва мен бу ҳисоб рақамдаги пулни бир неча кишининг уяли алоқа телефонларига бо'либ тушириб бераманмасалан бир уяли алоқа воситасига 2000 со'м ташласам 2% ушланиб қолади 1960 со'м тушади 2% яни 40 со'мҳисоб рақамга қайтиб тушади ва мен телефон эгасидан 200 со'м ҳизмат ҳақи оламан. Ҳизмат ҳақимиз ҳар ҳил1000 со'мгача 100 со'м, бундан юқорисига 200 со'м, фоизини ҳам о'зимиз о'згартиришимиз ёки олиб ташласак бо'лади 1) 100000 бор ҳисоб рақамни 93000 нақд пулга ёки келишган ҳолда олсам бо'ладими, 93000 дан олиб 95000дан сотсачи?2) 100000 бор ҳисоб рақамни 100000 нақд пулга олиб уяли алоқалрга фоиз ушламасдан 2000 берса 2000 ташлаб бериб 3000 берса 3000 ташлаб бериб 100 ёки 200 со'м ҳизмат ҳақи олишимчи?100000 со'м неча кишига бо'линишини олдиндан билмайман ҳаражатларга қараб ҳизмат ҳақини ко'тарса ҳам бо'ладими? 3) Ҳизмат ҳақи олмасдан фоизли яни 2 ,3 ,4 , ёки 5% ли қилсамчи ?Ҳали ҳам пайнет шаҳобчаларимдаги ҳисоб рақамларда пуллар бор қайси ё'лни тутай? Яна бир қанча до'стларим Пайнет тизимида фаолият юритади илтимос бизларга то'г'ри ё'лни ко'рсатинг.Шу тизим хақида шариатимиз нима дейди. Дин ё'лидаги хизматларингизни Аллоҳнинг о'зи улкан ажрлар билан мукофотласин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу ерда ҳисоб рақамидаги пулни телефонга тушириб бериб ҳақ олиш тўғри. Бир хил пулнинг бир тарафини оз, иккинчисини кўп қилиб алмаштириш мумкин эмас.