Ассалому алайкум! Келинойим кир ювгандан сўнг кийимларни кўрпача устига қўйиб битта битта олиб дорга қуритишга. Лекин ёш бола иштони сийиб сийдиг иштони билан ўша кўрпача ўтирган хуллас нажосат теккан энди қаерга текканини билмайман. Саволим шуки ўша кўрпача нам кийимларни қўйиб дор илиши тўғрими? Шу кийим пок хисобланадими? Янгамга ундей қиманг деёлмейман.
– Ва алайкум ассалом! Нажосатнинг асари турган бўлса, ўша кийимларга ўтиб қолади. Валлоҳу аълам!