Ассалому алайкум! Мани телеграмда бир группам бор эди. Туркиядан мол олиб сотар эдим онлине. Бир куни туркиядан узб га мол юборадиган йигитга биз заказларимиззи расмини юборган эдик у пул ташанглар деб айтди. Биз ташадик ва уни қöлида бизни ортиб қолган 46$ пулимиз бор эди. Бизга сал утиб пул жуда зарур булиб қолганди сурасак қисқаси турли баҳоналар қилиб пулимизни бермади. Ва ҳоланки бизни клентларимиздан 2 кишини ҳам пули менда қолип кетганди бири 38 минг яна бири 135 минг. Уша вақтда пулимиз юқлиги учун группани ҳам юритолмай қолгандим энди пулим борлигида пул олган клентларимни тополмаяпман. Энди нима қиламан. Ман қандай қилиб қарзимдан қутулсам булади. Уша 46$ беролмай қолган пулларимни қоплаб кетгандир. Аллоҳ мандан пул ололмай қолган кишиларга хаққини олиб бергандир деб узимни ишонтириб юрибман. Лекин буни Аллоҳдан узга билмайди . Ёрдам беринглар нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Кимнинг ҳаққи сизда қолиб кетган бўлса ўшаларни топиб қайтариб беринг. Бу пулларга сиз айтаётган 46$ нинг алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!