Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғамгин ҳолатдаман нима қилай?

14:06 / 21.12.2021 | Obekof | 1015

Ассалому алайкум! Ёшим 18 да, ғамгин бўлиб қолганман. Ота онам билан кўп тушунмовчиликлар бўлиб туради сабаби шу бўлса керак деб ўйлайман. Чунки мени дуо қилишмайди, Қўллаб қувватлашишмайди, бирорта иш бошламоқчи бўлсам мени синдиришади ишонишмайди. Шу сабаб кўп хафа бўламан ва жанжаллашаман. Кейин нотўғри иш қилдинг балки сени ўйлаб шунақа дейишётгандир деб ўйлаб қоламан. Лекин нимага имкон беришмайди деб сиқиламан. Улар дуо қилишмаса ҳам (дуо қилинг ҳаққимга деб сўраёлмайман) уларни кулдуриб хурсанд қилиб юрсам Аллоҳ барака берадими? 2. Юзимда нур йўқ балки қилган гуноҳ ишларимдандир, кулсам ҳам кўзим кулмайди. Юзим нурли бўлиши учун ва ғамгинликдан чиқиш учун нима қилай? Намозни бошламоқчиман кейин ҳаётим яхши бўлиб кетар деган мақсадда. Аввало Аллоҳ ризолиги учун.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ота-онангиз сизни шу ёшгача тарбиялаб, боқиб катта қилгани озми? Улар сизни қўллаб-қувватлашга мажбур эмас. Сизнинг олдингизда заррача ҳам мажбурияти қолмаган. Аксинча, сиз уларга борингизни бериб бўлса ҳам рози қилишга мажбурсиз. Барака ота-онага яхшилик қилишда.

2). Кунлик беш маҳал намозларни тўкис адо қилинг. Аввал қолдирган намозларингизни қазоларини ўқиб етказиб олинг. Натижани кўришга шошманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat