Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон ва намоз ҳаловати

08:24 / 13.10.2016 | Akbarjon | 1662

Ассалому алайкум! Намозни қойим қилиш  учун нима қилса бўлади? Яъни қалбни бошқариш учун кўпроқ қайси дуоларни ўқиб, намозга бутун қалби ва  хаёли билан адо этиш мумкин. Иймон ҳаловатига қандай эришиш мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳозирги кунда қалбда иймоннинг ҳаловатини топишда асосий амал кўзни номаҳрамлардан тийишдир. Бошқа ишга ҳожат ҳам йўқ.
Абдуллоҳ  ибн  Масъуд  розияллоҳу  анҳудан  марфуъан  ривоят  қилинди: «Аллоҳ таоло  деди:  (ҳаром  қилинган)  назар  Иблиснинг  заҳарли  ўқларидан  биридир.  Кимки  мендан  қўрқиб  уни  тарк  қилса  уни  шундай  бир  иймонга  алмашиб  қўяманки,  унинг  ҳаловатини  қалбида  ҳис  қилади».  (Тобароний ва Ҳоким ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat