Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаҳидлик мақоми

14:02 / 23.12.2021 | @0212 | 1183

Ассалому алайкум! 1. Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса Аллоҳ таоло ўша бандага шаҳидлик мақомини беради деган саҳиҳ ҳадис борми? Қай вақтларда сўраш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ ҳадис бор. 

عَنْ سَهْلِ بْنِ حُنَيْفٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ سَأَلَ اللهَ الشَّهَادَةَ بِصِدْقٍ بَلَّغَهُ اللهُ مَنَازِلَ الشُّهَدَاءِ وَإِنْ مَاتَ عَلَى فِرَاشِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ 

Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса, гарчи кўрпасида ўлса ҳам, Аллоҳ уни шаҳидлар мартабасига етказади», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бу ҳадиси шарифларида сидқидилдан қилинган ниятнинг қанчалар фазилатли эканлигини баён қилмоқдалар. Ушбу ҳадисдан мусулмон одам улуғ мақомларга эришишни сидқидилдан тилаб юриши лозимлигини тушуниб оламиз. Чин дилдан сўралмаса, ҳеч бир нарсага эришиб бўлмайди. Жумладан, Исломда банда учун энг олий мартаба ҳисобланган шаҳидлик мартабасига ҳам ана шундай тилак орқали эришилади. Чунки шундай тилак бўлмаса, ҳеч ким жиҳодга чиқиб, ўлимнинг юзига тик боқа олмайди.
Ушбу ва бошқа ҳадислардаги сидқидилдан ният қилиш маъноси банданинг бировга билдирмай, холис қалб ила ўзи билан Аллоҳ ўртасида аҳд қилишидир. Агар бу нарса бошқа бировга билдирилса, риёга айланиб қолади. Шунинг учун ҳам шундай ният қилган одамга шаҳидлик мартабаси ваъда қилинмоқда. Агар нияти амалга ошиб, жиҳодга чиқиб, шаҳид бўлса, айни муддао. Аммо жиҳодга чиқа олмасаю, уйидаги кўрпа-тўшаги устида ўлиб қолса ҳам, сидқидилдан қилган нияти туфайли шаҳидлик даражасига эришади.
Демак, биз ҳам доимо чин қалбдан, сидқидилдан Аллоҳ йўлида хизмат қилишни, зарурат туғилса, шаҳид бўлишни тилаб яшамоғимиз лозим.
Эҳтимол, бугунги ҳаётимиздаги муваффақиятсизликларимизнинг сабаби ниятларнинг сидқидилдан бўлмаётганлигидандир. Ниятимиз бузилиб, Аллоҳнинг розилигини эмас, бошқа нарсаларни тилашимиздандир. Шунинг учун ниятимизни холис қилайлик!

2). Дуо ижобат бўладиган вақтлар:
– Саждаларда;
– Туннинг охирида;
– Фарз намозига азон айтилганида;
– Ёмғир ёғаётганда;
– Жума кунидаги бир пайтда (яъни, икки хутба оралигида);
– Одамларнинг маййит вафот этгандаги дуоси;
– Мусулмоннинг ўз биродари ҳаққига дуоси;
– Мазлумнинг дуоибади;
– Қадр кечасидаги дуо. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat