Оламлар Робби Аллоҳ таолога беадад ҳамдлар, Унинг бандаси ва расули Муҳаммадга салому-саловотлар бўлсин! У зотнинг саҳобаларидан Аллоҳ рози бўлсин! Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари, муҳтарам устоз!Сизларга айрим саволлар билан мурожаат қилишга ижозат бергайсиз.1. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: Аллоҳ таоло осмонларни ва ерни яратишидан икки минг йил илгари Ўзининг Курсиси ёнида сақланадиган Лавҳда матнларни битди ва икки оятни нозил қилдики улар билан Бақарани тугатди. Агар улар бир уйда уч кеча кетма-кет тиловат қилинса, шайтон унга яқинлашмайди”. (Имом Аҳмад ривоят қилган). Устоз бу ҳадис саҳиҳми, унга амал қилсак бўладими? 2. Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: Ким тонг отганида: “Фасубҳаналлоҳи ҳийна тумсуна ва ҳийна тусбиҳун” дан “ва казалика тухрожун” (Рум, 17-19) гача ўқиса, шу кунги йўқотган нарсаларини топибди. Агар кеч кирганда ўқиса, тунда йўқотган нарсаларини топибди”, дедилар. Бу ҳадисни Абу Довуд ривоят қилганлар, лекин Имом Бухорий “Тарихул-кабийр” ва “Китобу Зуафо”да заиф, деб айтганлар. Имом Нававий “Ал Азкор” китоби. 3. Маъкал ибн Йасор (р.а)дан: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Тонг отганида ким уч марта: “Аъузу биллаҳис-самийъул ъалийм минашшайтонир-рожийм”деб Ҳашр сурасидан уч оят ўқиса, Аллоҳ таоло унга кеч киргунича саловот айтадиган етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Агар вафот этса шаҳид кетади”.дедилар”. Термизий ва Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилишган. Имом Нававий “Ал Азкор” китоби. Муҳтарам устоз Рум сурасидаги ва Ҳашр сурасидаги оятларни тонг ва кечқурун бўлганда ўқишнинг фазилатлари ҳақидаги ҳадислар “Тафсири Ҳилол”, “Ҳадис ва ҳаёт”, Сунний ақийдалар” китобингизда ривоят қилинган. Мазкур ҳадислар бошқа муҳаддислар томонидан саҳиҳ ёки ҳасан иснодлар билан ривоят қилинганми? 4. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳузурига яманлик одам келиб: "Ё Расулуллоҳ менинг ҳалқимнинг ҳаққига дуо қилинг" - деганида, дуо қиладилар. Шомлик (яъни Суриялик) бошқаси келиб менинг халқимга ҳам дуо қилинг, деганида, дуо қилдилар. Наждадан бўлган бир одам келиб, менинг халқимнинг ҳаққига дуо қилинг, деганида, индамадилар. Уч марта сўради, сўнг Расулуллоҳ (с.а.в): "Сенлардан Ислом динини бузадиган шайтон чиқади. Мен дуо қилмайман", деб жавоб бердилар. Ва Мовароуннахр томонга қараб узоқ дуо қилдилар. - Қайси ҳалқни дуо қиляпсиз, ё Русулуллоҳ?- деганларида "Тўрт фасл мукаммал бўладиган диёрда менинг умматларим бўлади. Улар Исломни гўзал қилиб, дунёга таратадилар. Мен ўша халқнинг бахту-саодатига, эмин-эркинлигига, тинчлигига дуо қиламанки, Исломни тўғри тушунганлар ўша диёрдан чиқади", - деб жавоб берадилар.Наждада, яъни Пайғамбаримиз дуо қилмаган Наждада кейинчалик Муҳаммад Абдуваҳҳоб, яъни ҳозирги "ваҳобийлар" нинг раҳбари туғилган эди.“Иқбол” газетасининг № 31-сони, 24.07.2008 йилҚўлдошали қори ТЎРАЕВ,Олтинкўл тумани бош имом хатибиМазкур ҳадис саҳиҳ ҳадисми, агар саҳиҳ бўлса қайси муҳаддис қайси китобда ривоят қилган?ЖАВОБЛАР ВА ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. - Ҳа! Бўлади!3. - Ҳа!عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ ذَكَرَ النَّبِىُّ - صلى الله عليه وسلم - « اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِى شَأْمِنَا ، اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِى يَمَنِنَا » . قَالُوا وَفِى نَجْدِنَا . قَالَ « اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِى شَأْمِنَا ، اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِى يَمَنِنَا » . قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَفِى نَجْدِنَا فَأَظُنُّهُ قَالَ فِى الثَّالِثَةَ « هُنَاكَ الزَّلاَزِلُ وَالْفِتَنُ ، وَبِهَا يَطْلُعُ قَرْنُ الشَّيْطَانِ »Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Аллоҳим! Бизга Шомимизда барака бергин! Бизга Яманимизда барака бергин”, дедилар.“Наждимизда ҳамми?” дейишди.“Аллоҳим! Бизга Шомимизда барака бергин! Бизга Яманимизда барака бергин”, дедилар.“Ё Аллоҳнинг Расули! Наждимизда ҳамми?” дейишди.Менимча, учунчисида, “У ерда зилзила ва фитналар бор ва у ердан шайтоннинг шохи чиқади”, дедилар”.Имом Бухорий ривоят қилган.Бошқа гаплар ҳадисда йўқ.