Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир Хадис шархи

00:00 / 06.02.2012 | eski savollar | 4648
БРР Ассаламу Алайкум вР вБ УстозМен бир неча йил олдин бир хадис укигандим, хадиснинг маъносикуйидагича эди:"Ким Хашр сурасининг охирги оятлари, яъни Аллох Таолонинг ГузалИсмлари келган "Асмаи Хусна" деган кисмини эрталаб 3 марта тиловат килиб бироржойга отланса у билан 70 000 фаришта хамрох буларкан ва буни кечкурунухлашдан олдин хам 3 марта тиловат килса хам жуда фойда экан"Бу хадисни жуда севгандим ва "Асмаи хуснани" Хофизи Курон Лафасийдантинглаб едлаб олдим ва доимо тонгда бирор жойга отлансам уни тиловаткиламан 3 марта чунки Аллох Таолонинг Рахмати ва Фаришталарнингхамрохлигидан ортикрор Фазл борми деб уйлайман.Бу хадисни аввал анигини топа олмадим , каердан укиганимниБиродарларимга хам улашиш ва улар хам амал килишлари учун сахиххадисни хужжат сифатида топишим керак эди.Кидириб бу хадисни Сунани Термизийдан топдим инглизчасини ва тпржимакилиб курдим (хатоларим булса Аллох кечирсин)ТаржимасиРасулуллох САВ дедилар: "Кимки тонгда туриб"Аузубиллахиминашшайтониррожийм" ва Хашр сурасининг охирги кисминитиловат килса, у бандага Аллох Таоло томонидан 70 000 фаришта кечгакадар дуо айтиб турадилар ва уша куни вафот этса шахид булиши мумкин"(Ибн Ахмад, Доримий, Термизий 5/182)Саволим: Устоз бу хадис Бухорий ва Муслим китобларида келганми ва Бухадисга амал килсам буладими хамда мен укиганим каби 70 000 фариштатиловат килган одамга хамрохлик киладими.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳақда “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг 30 нчи жузида қуйидагилар келган.Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким субҳ чоғида уч марта «Аъузу бисмиллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм» деб туриб, Ҳашр сураси охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳо¬лида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», дедилар».Иккисини Термизий ривоят қилган.Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда «Ким субҳ чоғида уч марта «Аъузу бисмиллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм» дейишни тайин қилиниши таъкид учун ва кейин уч оятни ўқиш борлиги учун эканини уламолар таъкидлаганлар.Ҳашр сураси охиридан уч оятни тиловат қилишга қилинаётган ваъдалар қуйидагилардан иборат:1. Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. 2. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. 3. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ҳашр сурасининг охирги уч оятида Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан бир неч¬таси зикр қилинади. Баъзи уламолар ўша гўзал исмлар ичида Аллоҳ таолонинг «исми Аъзами» ҳам бор дейдилар. У исмни зикр қилган кишига эса жуда катта ваъдалар берилгани ҳаммага маълум ва машҳур.Мазкур уч оят маънолари таржимаси ва тафсири қуйида эътиборингизга ҳавола этилади.«У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У ғойбни ҳам, ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир».Ушбу оятдан маълумки, эътиқод ва ибодат фақат ягона Аллоҳнинг Ўзига бўлмоғи керак. Барча қалблар фақат Унгагина талпиниши лозим. Аллоҳ таоло шундоқ зотки, биз билган ва билмаган барча нарсаларни билади. Осмонлару ерда Аллоҳ билмаган нарса йўқ. Демак, Унга ибодат қилиш керак. Аллоҳ таолонинг меҳрибонлик ва раҳмлилик сифатлари ҳақида аввал сўз юритганимиз боис, ҳозир такрорлаб ўтирмаймиз.«У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У – Малик , У – Қуддус, У – Салом, У – Мўмин, У– Муҳаймин, У – Азиз, У – Жаббор, У – Мутакаббир. Аллоҳ Унга ширк келтираётган нарсалардан пок».Аввалги оят каби бу ояти карима ҳам Аллоҳ ваҳдониятининг исботи ила бошланган ва унинг бир неча исмларини эслатмоқда. Жумладан:Малик–ҳақиқий эга, Ундан ўзга эга йўқ. Шунинг учун бандалар фақат Унга қул бўладилар. Ҳеч вақтда бир қулга икки хўжа бўлмайди. Шунинг учун инсонлар ўзларига ўхшаган инсонларга эмас, балки ягона Яратганга, ҳақиқий Эгага қул бўлишлари лозим.Қуддус–барча айблардан холи, нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина хосдир.Салом–нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинч¬лик-хотиржамлик ва роҳат берувчи Зот. Аллоҳ «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, хотиржамлик ато қилади.Мўмин–иймон ва омонликни берувчи.Муҳаймин–ҳамма нарсани қамраб олувчи, яъни, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларининг гувоҳи бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди.Азиз–барчанинг устидан ғолиб.Жаббор–олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади.Мутакаббир–кибриёси ва улуғлиги муболағали зот.Ушбу баркамоллик сифатларига эга бўлган айб¬сиз Зот мушрикларнинг Унга ширк келтиришидан ҳам покдир.«У Аллоҳ Холиқ, Бариъ, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У Азиз ва Ҳакимдир».Суранинг бу сўнгги оятида Аллоҳнинг яна бир неча сифати ҳақида сўз боряпти. Хусусан:Холиқ–яратувчи.Бариъ–йўқдан бор қилувчи.Мусаввир–махлуқотларнинг сувратини шакллантирувчи зот.Дунёдаги барча чиройли исмлар Аллоҳникидир. Ҳадиси шарифда Аллоҳнинг тўқсон тўққизта чиройли исми зикр қилинган. Осмонда бўлсин, ерда бўлсин, дунёдаги барча нарсалар Аллоҳ таолони поклаб ёд этади, лекин биз уларнинг тасбеҳини тушунмаймиз. У Аллоҳ ғолибдир ва ҳаким–барча ишларни ҳикмат билан қилувчи зотдир”.Бу ҳадис Бухорий ва Муслимда келмаган. Лекин унга амал қилса, қилган амал учун вахда қилинган фазлларга умид қилса бўлади. Бунинг учун албатта, Бухорий ва Муслимда ривоят қилиниши шарт эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat