Ассалому алайкум! Бир жойда ўқиб қолдим. Ҳадис «Болаларингизни кўп ўпинг жаннатдаги даражангиз юксалади» Бухорий. Шундай дейилганди, шу саҳиҳ ҳадисми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ҳадисни билмадик. “Саҳиҳул Бухорий”да қуйидагича келган.
БОЛАГА РАҲМЛИ БЎЛИШ, УНИ ЎПИБ, ҚУЧОҚЛАШ ҲАҚИДА
وَقَالَ ثَابِتٌ: عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَخَذَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِبْرَاهِيمَ، فَقَبَّلَهُ وَشَمَّهُ
Собит Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳимни (қўлларига) олиб, уни ўпдилар ва ҳидладилар».
عَنِ ابْنِ أَبِي نُعْمٍ قَالَ: كُنْتُ شَاهِدًا لِابْنِ عُمَرَ، وَسَأَلَهُ رَجُلٌ عَنْ دَمِ الْبَعُوضِ. فَقَالَ: مِمَّنْ أَنْتَ؟ فَقَالَ: مِنْ أَهْلِ الْعِرَاقِ. قَالَ: انْظُرُوا إِلَى هَذَا، يَسْأَلُنِي عَنْ دَمِ الْبَعُوضِ وَقَدْ قَتَلُوا ابْنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَسَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «هُمَا رَيْحَانَتَايَ مِنَ الدُّنْيَا
Ибн Абу Нуъмдан ривоят қилинади:
«Бир кишининг Ибн Умардан чивиннинг қони ҳақида сўраганининг гувоҳи бўлдим. Шунда у: «Сен кимлардансан?» деди. У: «Ироқ аҳлиданман», деди. «Манавини қаранглар, мендан чивиннинг қони ҳақида сўраяпти! Ваҳоланки, ўзлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғилларини (набираларини) ўлдиришган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу иккови (Ҳасан ва Ҳусайн) менинг дунёдаги рай¬ҳонларимдир», деяётганларини эшитганман», деди». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!