Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат сўраб

04:55 / 22.05.2016 | Ilhom | 2705

Ассалому алайкум! Маълум бўлдики юз тубан ётиш шайтоний ётиш дейилар экан. Агар одам уйқуда билмай шу ҳолатга тушиб қолса, бунинг ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Ҳаммоддан, у Иброҳимдан, у Асваддан, у Оиша онамиздан розияллоҳу анҳодан ривоят қилади. Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: «Ҳазрати Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Қалам уч кишидан кўтарилган: улғайиб балоғатга етгунгача қадар боладан, хушига келгунича мажнундан (телбадан), уйғонгунга қадар ухлаган кишидан». Ҳаммод Саид ибн Жубайрдан, у Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан қилган бошқа бир ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлари айтилади: «Уч кишидан қалам кўтарилди: уйғонгунича ухлаб ётган кишидан, ўзига келгунга қадар ҳушидан кетган кишидан, эҳтилом бўлгунга қадар (ақли болиғ бўлгунга қадар) боладан». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat