Ассалому алайкум! Аёлим иккаламизнинг кўп йиллик қазо намозларимиз бор. Мен аёлим ўша намозларини адо этиши учун "агар 1 махал қазо намозинг учун маълум миқдордаги пул" бераман деб рағбатлантирмоқчи эдим, айтсам "пул учун ўқиган бўлиб қолмайманми?" деябди. Шундай қилсам бўладими? Аёлимчи, у хам нимадир ўйлаб топиб мени рағбатлантирса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Рағбатлантирса бўлади. Валлоҳу аълам!