Сиз ибодат борисидаги бошланғич китобларни ўқинг. Кўп ўқинг. Қайта қайта ўқинг. Яхши бўлади. «Азон» сўзи луғатда «билдириш» деган маънони англатади. Шариатда эса фарз намознинг вақтини махсус сўз билан билдиришга «азон» дейилади. Намозхонларни фарз намозда сафга туришга чорлаш учун айтиладиган махсус такбир «иқомат» дейилади.