Ҳазрат, "Мазҳабсизлик бидатдир" китобини ўқишни бошлаганимда ҳам шу китоб ҳақида ташаккурнома сифатида ёзган едми. Енди еса, Аллоҳ насиб қилиб шу китобни ҳозиргина ўқиб чиқдим алҳамдулиллаҳ! ! ! Ва бази нарсаларни ожизона ақлим билан мулоҳаза қилдим. Қуйида ёзадиганларимизни шунчаки биздек ожизни, нуқсонли бир фикр ва мулоҳазалари деб қабул қилишингизни истар эдик.
Бу китобни ўқиб чиқиб бир нарсани мулоҳаза қилдим, яни китоб бугунги кундаги ўзбек тилидаги китоблар ичида бази иборалари, атамалари ва жумлалари билан тушунилиши сал мураккаброқлиги билан бошқа китоблардан ажралиб туради ва тушунилиши мураккаброқ бўлган оз сонли китоблар қаторига кирар екан. Бу мулоҳазага келишимизнинг сабаби, балки авом бўлганимиз учундир. Балки Рамазон Бутий Ҳазратларидек олим бовқа бир "олим"га раддия сифатида ёзганлари учун бизга мураккаблик қилгандир. Мисол, бази жумлаларни тушуниш учун усулул фиқҳдан, мусталаҳул ҳадисдан ҳабардор бўлиш керак.
Биз сизнинг китобларингизни Аллоҳ қодир қилганча доим ўқиймиз ва қийналмасдан тушунамиз алҳамдулиллаҳ. Истар эдикки шу китобни бизга яни авомга мослаб ўзиз изоҳласангиз ва мурккаб жумлаларга тушунчалар бериб шарҳласангиз. Шунда бу китоб сизнинг шарҳларингиз билан бизни савиямиз учун Инша Аллоҳ мос бўлар эди.
Аллоҳ Раназон Бутий Ҳазратларини Ўз жамоли билан мукофотласин. Омин.