Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Реализтсия,даллоллик,актсиялар билан ишлаш

00:00 / 10.02.2007 | eski savollar | 2958
Муҳтарам Шайҳ Ҳазратлари, сизни бир нечта саволлар билан безовта қилмоқчидим:1. Биринчи саволим реализатсияга савдо қилиш, я'ни бир сотувчидан савдо қилиш- қайта сотиш мақсадида маҳсулот олинганда, пулини нақд туламай, шу олган маҳсулотлар сотилганида беришга( ёки бир қисмини нақд то'лаб, қолганини уша маҳсулотлар сотилганда тулашга) шартнома тузиш ҳақида. Бундай ҳолатга шариатда қандай қаралади? Ва бундай савдо қилинайтотганда то'лов насия қилинаётгани учун ва уртада ишонч бо'лгани учун нималарга э'тибор бериш керак бо'лади? Чунки ко'пинча реализатсияга олган тараф маҳсулот сотилса ҳам, тушган тушумни айлантириб, олган тарафига эса ҳали сотилмади деб ёлг'он гапиради. 2. Шари'атда даллолчиликка қандай қаралади? Даллолларни ҳам икки бо'лар экан. Биринчиси "дилер" деб аталиб, у бирорта сотувчини маҳсулотига аниқ ҳаридор топгач, узини пулига уша маҳсулотни сотиб олиб, кейин ҳаридорга сотади, бу оддий савдогарга уҳшаш. Лекин иккинчи тоифаси "брокер" деб аталиб, у бир сотилаётган маҳсулотга ҳаридор топиб, ҳаридордан пулни олиб сотувчига камроқ беради, ва шундан фойда ко'ради. Бу узимизи мол-қо'й бозорларидаги даллоларга уҳшаш. Шу иккинчи турдаги даллолчиликда нималарга э'тибор бериш керак? Ба'зи ҳолатларда даллолар ко'п ёл'гон гапиради, маҳсулотни узимики дейди, ба'зида ҳаридордан ҳали аниқ булмаган маҳсулотга пулни оволиб, кейин ушани ҳаридорга олиб бералмайдиган вазиятлат бо'лади, қимматли қог'озлар бозорида рибо аралашган қимматли қог'озлар устида савдо қилади.3. Ҳазрат, буни айтишага жур'ат қилганим учун, аввалдан узр. Сиздан ко'пчилик аксия ҳақида со'раяпти. Сиз аксия корҳонани фойдасидан улуш бо'лгани учун, корҳонанинг фойдасига ҳам, зиёнига ҳам шерик бо'лгани учун жоиз деганиздан, оддий аксия ҳақида гапирганизи тушуниш мумкин. Я'ни оддий аксия ҳалол ва сиз айтган шароитдагина ҳалол бо'лишини тушунамиз. Лекин ба'зи жавобни то'лиқ эшитмаган, жавобни аввал яҳшилаб уйлаб ко'рмаган инсонлар бу ҳукмни умуман аскияга тадбиқ қилиб юборишлари мумкин. Чунки аксияни ҳам 2 ҳили бо'лади: оддий ва имтиёзли аксия. Оддий аксияда сиз айтгандек шароитда бо'лади, я'ни аксия эгаси Аксионерлик Жамияти (АЖ) нинг эгаларидан ҳиссобланади, фойдасига ҳам зиёнига ҳам шерик бо'лади, АЖнинг бошқарувида қатнашиш ҳуқуқига эга бо'лади.Имтиёзли аксия ҳам корҳона мулкининг ма'лум улуши ҳисобланиб, лекин унинг фойдаси эса аниқ белгиланган бо'лади, аксия эгаси бошқарув ҳуқуқига эга бо'лмайди, корҳонанинг фойдасию зараридан қат'ий назар узига белгиланган фойдасини олади, ҳатто АЖ банкрот, таназзулга учраган ҳолатда ҳам имтиёзли аксия эгаларига уша аксия қийматини тулаш мажбуриятида бо'лади. Ҳар бир АЖ чиқарадиган умумий аскиялар ҳажмини 20%гача имтиёзли аксия чиқариши мумкин. Менинг фикримча шу иккинчи тур аксия, я'ни имтиёзли аксияда рибо бор. Шу фикрим тог'рими?Буни айтишдан ҳолис мақсадим, ба'зи инсонлар аксияни умуман ҳалол тушуниб қомаслиги, ҳалол аксия сиз айтган шароитлардагигина аксия эканлиги (я'ни оддий аксияни) тушунишлари учундир.Аллоҳ мартабангизни узини ҳузурида ҳам бизнинг олдимизда ҳам янада улуг' қилсин.Wа Ассалому Алайкум wа Роҳматуллоҳи wа Барокатуҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз бу саволни жуда ћам кечикиб берибсиз. Буни «Зикр аћлидан сўранг»да ћам нашр ќилдик. Ћамма уни ўќиди, мућокама ќилди. Ћукмини билиб олди. Сиз аввал ќаерда эдингиз билмадик. Бу ишни амалга ошириш пайтида сиз айтган ноќулайликларни олдини оладиган равишда шартнома тузиш керак. ТАВАРРУЌ САВДОСИ ЋУКМИАллоћнинг Ўзига ћамдлар бўлсин!Ортларидан набий йўќ зотга солавотлар бўлсин!Ислом Фиќћи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1419 ћ.с. 11 – Ражаб (1998 йил, 31 - октябр)да бошланган ўн бешинчи мажлисида таварруќ савдоси ћукми ћаќидаги масалани кўриб чиќди. Муноќаша, далил суриштириш, фиќћий ќоидаларни ишлатиб, уламоларнинг ижтићодларига ќайтиш ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиќћи Академияси бир овоздан ќуйидаги ќарорларни ќабул ќилди:1. Таварруќ савдоси – сотувчининг мулкида ва ќўлида турган молни нархини кейин бериш шарти ила сотиб олиб, кейин уни бошќа кишига наќдга сотиш ила пулга эга бўлишдир.2. Ушбу таварруќ савдоси шариат бўйича жоиздир. Буни уламолар жумћури айтган. Чунки, аслида савдо мубоћдир. Аллоћ таоло «Аллоћ савдони ћалол ќилди ва рибони ћаром ќилди», деган. Бу савдода рибонинг ќасди ћам, сурати ћам йўќ. Одамлар ќарзни узиш, уйланиш ва бошќа ишлар учун бунга мућтождирлар. 3. Бу савдонинг асосий шартларидан бири сотиб олувчи савдо молини биринчи сотувчига баћосидан оз нархга сотмаслигидир. Бевосита бўлса ћам, восита орќали бўлса ћам. Агар мазкур ишни ќилсалар, шариат ћаром ќилган ишни амалга ошириган бўладилар. Чунки, бу ћийла йўли ила рибо олишдир.(Бу каби савдони бизда «реализатсияга мол олиш» дейишга одатланилган)2. Сиз айтиб ўтган иккинчи хил даллоликдаги нуќсонларнинг барчаси шариатда гуноћ ишлар ћисобланади. Булардан мусулмон одам четда бўлиши керак. Сиз саволга ќўшиб жавобни ћам зикр ќилиб ќўйибсиз.3. Аслида сиз «имтиёзли актсия» аслида жиссадорлик жамияти томонидан бошќаларда ќарз олиш учун ўйлаб топилган ћийла ћисобланади. Номини бошќача ќилинган, холос. Бу умумий ќоидадан истиснодир. Шунинг учун бизга берилган саволларни ћаќиќий ћиссадорлик ћаќида кетади. Сизнинг иккинчи турдаги нарса ћаќидаги фикрингиз тўѓри.

Топ рейтинг www.uz Openstat