Ассалому алайкум! Яқинда бир блогер "Маргарита фонди" пул кўпайтириш учун касса очганди 1га1. Яни 100.000 берсангиз малум вактда 200.000 қилиб ёки 1га 3. 100.000 300.000 қилиб қайтариб оласиз. У давлатдан хужжати бор ва бу халол пул топиш дейди. Шу кассага пул қўйсам фойдаси халол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлади. Чунки бу молиявий пирамида бўлиб, ундан чиқадиган “фойда” рибонинг айни ўзидир. Валлоҳу аълам!