Ассалому алайкум! Мен чет элда тахсил оламан(Лондонда) ва бу ерда тахминан 2ойдан бери бир ишда ишлайман. Ишимнинг номи Uber доставка. Менинг вазифам ошхонадан тайёр овқатни олиб буюртма қилган одамга олиб беришим керак, лекин кўп буюртмаларнинг таркиби ҳалол бўлмаган овқатлар хам бўлади. Масалан: Аллоҳнинг номи билан сўйилмаган гўшт ёки чўчқа гўшти. Шу қилаётган ишим маъқулми?
– Ва алайкум ассалом! Бошқа иш топинг. Мусулмон киши динида ҳаром қилинган нарсани сотиши ҳам етказиб бериши ҳам шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!