Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

12:55 / 01.01.2022 | Abdulloh | 905

Ассалому алайкум! Бир инсон новвойхона очаман деб ёки шариатда қилиш жоиз иш учун қарз олса-ю, кейин бу пулни ароқ дўкон очиш каби ҳаром йўлда ишлатса ва ўша тижорати орқасидан топган пулидан қарзини олиб келса, қарз берган киши бу пулни олса жоизми ёки жоиз эмасми? Қарз берган инсон "ҳалол меҳнат қилиб пул топ, кейин ўша ҳалол топган пулингдан мендаги қарзингни тўлайсан" деб қайтариб юбориши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳтож бўлса, олиши жоиз. Агар ўша пулга муҳтож бўлмаса, ҳалол меҳнат қилиб бошқа пул топиб келишини сўраши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat