Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг хаққи

22:45 / 01.02.2019 | Ilhom | 2027
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, кўп йиллар илгари талабалик вақтимда курсдошларимиз билан нимадир сабаб бўлиб йиғиламиз деб ўртада пул йиққандик. Қанчадан йиққанимизни хозир эслолмайман хам. Аммо йиғилиб ўтириш насиб қилмади, пулларнинг яримини эса қайтариб беролмагандик (гурух сардори билан). Ўшанда сардоримизнинг гапига кирмаслигим керак эди. Хозирги илмим, зехним ўша вақтда бўлганда асло бундай ишга рози бўлмас эдим. Бу воқеа эсимдан чиқиб кетган экан, яқинда Аллоҳ иродаси билан дилимга солди. Қаттиқ афсусдаман, лекин ўтган ишни қайтаришни имкони йўқ. Бировнинг хақи эса хамон бизнинг бўйнимизда. Муаммо шундаки, курсшдошлар билан алоқа узилиб қолган. Лекин гурухимиз сардорини топса бўлади (бу қандай тасодиф?). Мен хақ эгаларини топиб пулларини қайтармоқчиман, агар топа олмасам, унда қандай йўл тутсам бўлади? Хақ эгаларининг номидан чин мухтожларга эхсон қилсам бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Топинг, чунки бугунги кунда бир одамни топиш ҳеч қандай муаммо эмас. Муаммо бўлганида ҳам топинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat