Шайх ҳазратлари. Аллоҳ сизни икки дунё саодатига ериштирсин ва илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Бир маърузада домла жаноблари "Аҳли китоб булмиш яҳудийларни ҳам насронийларни ҳам бошиям охири ҳам кофир дебдилар.
Саволим уларни боши ҳам охири ҳам кофир бўлса яҳудийларни Мусо а. С. , Довуд а. С. , Сулаймон а. С даврларида ва насронийларнинг Ийсо а. С. Дан бироз кейин яшаб утганлари (масалан ғор егалари яшаган даврлардаги) ҳам кофир саналишадими? Ёки улар бошқача номланишадими? (биров улар мусулмон бўлган деди. ) Жавобиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ўз пайғамбарларига уларнинг даврида ва бошқа илоҳий дин келгунча даврда эргашиб яшаганлар кофир бўлмайди.