Аллох рамазонда қилаётган ишларингизни ажрини Ўзи билиб берсин. Ҳазрат сизга иккита савол билан мурожаат килмоқчиман.
1. Агар учта дўст ёки шунга ўхшаш бўлса, учинчи одам ёмон йўлга кирган, катта гуноҳ, фаҳш ишларни қилади.Унга шунча айтсак ҳам қайтмаяпди. Мен иккинчи дўстим билан унинг қилиб юрган ишларини у йўқлигида гаплашсак, ғийбат қилган бўламизми?
2. Биз ҳаётда қилаётган ҳар бир яхши амалларимизни “булар бизга Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламда бизга мерос қолган ва бу ишимиз суннат” деб эътиқод қилсак, савоб оламизми? Биз ожиз замондошларингизни ҳам дуо қилинг илтимос.