Ассалому алайкум! Тахоратда қўлни ёки оёқни ювганда ерга тушган сувни босиб олиш билан тахорат кетадими? Ёки устга сачраса?
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат кетмайди.
Ундай сув мустаъмал сув дейилади, ундай сув нажас эмас. Магарам, таҳоратда ювиладиган аъзоларга нажосат теккан бўлса, уни ювганда тушган сув ҳам нажас бўлади. Валлоҳу аълам!