Ассалому алайкум! Менда бавл пайтида манийга ўхшаш қуюқ нарса оқади. Лекин бу отилиб чиқмайди. Базан эса қолдиқ сийдикни сиқиб чиқаришда оқиб чиқади. Шу нарса ғулсни вожиб қиладими?
– Ва алайкум ассалом! Айни сиз айтган ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди. Аммо бемаъни нарсаларга кўзингиз тушгани учун шаҳват қўзғалиб сўнг чиққан бўлса ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!