Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таяммум

01:15 / 01.05.2022 | Muhtasar | 980

Ассалому алайкум! Мен ревматизим полиартрит касалиги билан оғриб келаман алҳамдуллоҳ икки йилдан бери номоз ўқийман ҳамма менга тоҳорат қилсанг касаликнинг авж олиб кетади деб айтади шунда ҳам таҳорат олиб номоз ўқидим чунки номоз ўқимай ҳам шу касалликни ортириб олганман биз тарафларда газ йўқ уйларни қиш кунлари иситиш қийин оғриқлар қўлимниг елка қисмигача чиққан ҳаркат қилишим қийин интирнетда бир домла бемор киши касалиги туфали таҳорат ўзига зарар берадиган бўлса таяммум қилса бўлади деган гапни кўрдим. Мен ҳам таяммум қилиб номозларимни ўқисам бўладими? Касалигимдан анча азият чекаябман, қулимни ювсам ҳам бўғинларим оғрийди ҳоттоки рўмолимни ўраб олишга қийналаман номозларимни ташлаб қўйишга қўрқаман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таяммум қилишга рухсат берувчи оятда «Агар бемор бўлсангиз» дейилган.
Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Бунда одатга ёки билимдон мусулмон табибнинг кўрсатмасига эътибор қилинади. Таҳоратдаги ювилиши фарз бўлган аъзоларнинг учтаси соғ бўлиб, биттасини ювиш зарар етказадиган бўлса, учта соғ бўлган аъзоларни ювиб, биттасига масҳ тортилади. Агар унинг акси бўлса, яъни юқоридаги уч аъзо касал бўлиб, биттаси соғ бўлса, таяммум жоиздир. Шунингдек, икки аъзо саломат бўлиб, икки аъзо жароҳатли бўлса, иккисини ювиб, иккисига масҳ тортилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat