Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози

17:42 / 09.01.2022 | 1406

Ассалому алайкум! Устоз мен қолдирган намозларни ой ва кунига қараб фақат ўша фарзларни хисоблаб чиқдим. Умумий 68 000 (олтимиш саккиз минг) ракат атрофи қолдирибман. Бу аниқ хисоб эмас деб билиб 100 000 (юз минг) ракат намоз ўқисам қолдирилганларни адо этган бўламанми? 2. Кейин устоз қазо намозларини адо этишда бундай қилиб ўқимоқчиман. Биринчи азон айтиб кейин Бомдод, Пешин, Аср, Шом, Хуфтон, Витр (орасида албатта ҳар намозга такбир айтиб). Шуни хисобласам 20 ракат экан. Шуни дафтарга ёзиб, яна шу кетма-кетликда ўқиб ёзганимни бир бирига қўшиб умумий 100 000 ракат ўқисам қоидага риоя қилган бўламанми? (Ёки биринчи бомдодни тугатиб олиб умумий сўнг пешинни... шу тариқа ўқиш керакми?) 3. Бир ҳадис эшитган эдим кимдир кундузи гуноҳ қилади Роббиси уни тунда сатр қилади, тунда гуноҳ қилади Роббиси уни кунда сатр қилади. Аммо бандаси уни одамларга ошкор қилиб Аллоҳнинг сатрини ўзидан кўтаради деган мазмунда ҳадисни ўқиган эдим. Мен қанча қолдирган намозларимни сизларга ёзиб ўзимни гуноҳимни айтиб ўзимга зулм қилмадимми? Мени кимлигимни ҳам билмайсизлар-ку. Исмимни айтмадим ва ҳукм сўраш учун ёздим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1-2) Ракатни эмас, қайси намозни қазо қилганингизни ҳисобланг. Неча ракъатлиги шарт эмас энг охирги қолдирган бамдод, энг охирги қолдирган пешин, энг охирги қолдирган аср намозини ўқишга ният қилдим десангиз бўлди.

3) Ҳукмни билиш учун масалани айтиб, сўраш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat