Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо сотиқ

17:02 / 08.01.2022 | ر ذ خن | 1045

Ассалому алайкум! Бозорда соткан нарсамизи размери ёки ёқмади пулими қайтиб беринг дейишади нима қилиш керак шу хақда тушунтириб беринг.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сотувчи ё ҳаридор савдо вақтида “Ёқмаса қайтариб олиб келиб бераман”, “Размер тўғри келмаса қайтараман” каби шартлар қўйиши мумкин. Бу хиёри шарт дейилади. Хиёри шарт билан мол сотиб олган харидор уни қайтариб олиб келса, сотувчи савдони бекор қилишга ва молни қабул қилишга мажбур. Агар бундай шарт қўйилмаган бўлса, сотувчи уни қабул қилишга мажбур эмас. Аммо қабул қилса бу иқола дейилади. Иқола қилган киши улкан ажрга эга бўлади. 

ИХТИЁР ШАРТИ

Бунда савдо жараёнида савдолашувчи тарафлар бир муддатдан кейин ҳам савдони қабул қилиш ёки тарк этиши ихтиёри ўзида қолишини шарт қилиб қўяди.
Икки тарафдан бирига ёки иккисига уч кунгача ёки ундан камга ихтиёр шарти тўғри бўлади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзининг савдо-сотиқда алданиб қолишини зикр қилди. Шунда у зот:
«Қачон савдо қиладиган бўлсанг, алдаш йўқ, дегин», дедилар».
Учовлари ва Насаий ривоят қилган.
Ушбу ривоятда зикри келаётган саҳобий розияллоҳу анҳунинг исмлари Ҳиббон ибн Мунқи бўлиб, у кишининг бошлари ёрилиб, бир оз фикрлари ва тиллари оғир бўлиб қолган эди. Тутилиб гапирар ва олди-сотдида алданиб қолар эдилар. Ўзларининг бу ҳолларидан шикоят қилганларида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам олди-соттидан олдин савдолашаётган одамга, алдаш йўқ, деб огоҳлантириш бериб қўйишни тавсия қилдилар ва уч кунгача ихтиёр ҳақини бердилар. Яъни, Ислом динида савдо-сотиқда бир-бирини алдаш йўқлигини эслатиб қўйишни ўргатдилар. Шояд шунда бошқа томон ўзига алдашни эп кўрмаса. Бундан савдо-сотиқда, молиявий муаммоларда бир-бирини алдаш ҳаром экани кўриниб турибди.
Ундан кўпга мумкин эмас. Илло уч кун ичида йўлга қўйса жоиз бўлади.
Ихтиёр шартини уч кундан кўпга қўйиш мумкин эмас. Аммо уч кундан ортиқни ихтиёр шарти қилиб қўйган бўлса ҳам уч кун ичида ихтиёр қилса жоиз. Уч кундан ўтиб кетса бўлмайди.
Шунингдек, харидор уч кунгача ёки кўпроқда баҳосини бермаса, байъ бўлмаслигини шарт қилса бўлади.
Бунда ихтиёр шартини сотиб олинган нарсанинг пулини беришга боғлб қўйган бўлади. Агар пулини берса байъ собит бўлади, бермаса бўлмайди. Фақат бу иш уч кун ичида бўлиши керак.
Имом Муҳаммад уч кундан кўп бўлса ҳам жоиз деганлар.
Сотилган нарса сотувчи ихтиёрни шарт қилган бўлса унинг мулкидан чиқмайди.
Чунки сотувчи ҳал қилувчи ихтиёрни қилмагунча сотишга рози бўлмаган бўлади. Унинг розилигисиз эса савдо ўтмайди.
Савдо моли харидор қўлида ҳалок бўлса, худди баҳолашиб сотиб олган нарсага ўхшаш бўлиб, қийматини тўлайди.
Ихтиёр қилиш даврида сотилаётган нарса харидор қўлида туриб талофатга учраса харажат унинг зиммасига тушади. Бунда худди сотиб олган нарса харидорнинг қўлида ҳалок бўлганданги каби қоидага амал қилинади. Қийматини тўлайди деганда мазкур нарсанинг баҳоси қанча турса ўшани ортиқ камсиз тўлаш англанади.
Агар ихтиёр харидор тарафда бўлса сотилган нарса сотувчининг мулкидан чиқади ва унинг қўлида талофатга учраса худди айбга учрагандаги каби баҳолашиб тўлайди. 
Яъни, молнинг аниқ қиймати тўлаши шарт эмас.
Бунда молнинг харидорнинг айби билан талофатга учрадими, бошқа шахснингми ёки табиий офатга учрадими фарқи йўқ.
Аммо у харидорнинг мулкига кирмайди. Бас, қариндошини қулликдан озод қилиш ва шунга ўхшашдаги каби мулк ҳукмлари собит бўлмайди.
Бир киши қул бўлиб турган қариндошини сотиб олса оддий ҳолатда қариндош қул ўз ўзидан озод бўлиб кетади. Уни сотиб олган қариндоши озод қилиши шарт эмас. Аммо қариндош уни сотиб олсаю ва ихтиёр шартини қўйса мазкур қул ўша ихтиёр муддатида озод бўлмай туради. Чунки у ҳали қариндошининг мулкига киргани йўқ.
«Шунга ўхшаш»да эса бир киши агар қулга молик бўлсам, у ҳурдир, деб қўйган бўлади. у қул сотиб олиб ихтиёр шартини қўйса, ихтиёр муддатида қул озод бўлмай туради. Чунки у ҳали сотиб олувчининг мулкига кирмай туради. Худди шунга ўхшаб харидор ихтиёр шартини қўйганда савдо моли ҳалокатга ёки айбга учраса уни баҳолашиб тўлаб беради ва ихтиёр мудддати ўтмагунча мол унинг мулкига кирмай туради. (Кифоя китобидан)

ИҚОЛА. (ЯЪНИ САВДОНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ).

Савдо тўлиқ амалга ошганидан сўнг сотувчи ва харидордан ҳеч бири ёлғиз ўзининг розилиги билан савдони буза олмайди. Ёқтирмай ёки тўғри келмай савдони бузишга ҳаққи йўқ. Гоҳида харидор бирор нарсани харид қилганидан кейин нимадир сабаб бўлиб савдони бузмоқчи бўлади. Ўшанда сотувчининг розилиги ҳам бўлиши зарур. Сотувчи ва харидор ўзаро розилик билан савдони бузишларини “Иқола” -дейилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " مَنْ أَقَالَ نَادِمًا بَيْعَتَهُ أَقَالَهُ اللَّهُ عَثْرَتَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ " .

 “Ким (савдоси сабабидан) надомат чекаётган кишини савдосини бекор қилса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг хатоларини авф қилади”-деганлар. (Сунани Абу Довуд 4-жилд, 218-бет). Яъни, кимдир савдо қилганига афсусланиб савдони бузмоқчи бўлган кишини савдосини бузиб олган нарсасини қайтариб берса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг хатоларини кечиради, дейилган. Иқола қилишда сотувчи ва харидор қайси нархга келишиб савдо қилган бўлсалар ўша нархга кўра савдони бекор қиладилар. Иқолада ўзаро келишилган нархдан камайтириш ёки зиёда қилиш мумкин эмас.
Иқола сотувчи ва харидорнинг ҳаққида келишилган савдони бекор қилиш бўлиб, учинчи кишининг ҳаққида янги савдо ҳисобланади. Яъни, харидор олган нарсасини гўёки мазкур сотувчига қайтадан сотгандек бўлади. Шунинг учун ҳам масалан; Зайд Амирга ўз ерини сотса ва шу савдо вақтида  қўшниси Холид ҳеч қандай эътироз ва қўшничилик сабабли сотиб олиш имтиёзи борлигини даъво қилмаса, кейинчалик Зайд ва Амир ўзаро розилик билан савдони бекор қилсалар, яъни ер яна Зайднинг мулкига ўтса, бу бекор қилиш Холиднинг ҳаққида янги савдо бўлади. Бу дегани мободо Зайд ўз ерини яна сотмоқчи бўлса, Холид қўшничилик сабабли бирор эътироз ёки сотиб олиш имтиёзи борлигини даъво қилиш ҳуқуқига эга бўлади ва унга “олдинги савдода эътироз билдирмаган эдинг энди эътироз билдирасанми?”-дейиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat