Ассалому алайкум! 1. Йиллик қазо намозларини турли ёшдаги инсонлар жамоат бўлиб адо этишлик жоизми? Масалан ота-бола, ака-ука, тенгқурлар ва ҳоказолар билан? 2. Мен отам билан биргаликда анча вақтлик (аниқ қанчалиги ёдимда йўқ тахминан 3 ойлик) йиллик қазо намозларини жамоат бўлиб адо этганмиз, буни ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар бир вақтда қолдирилган намозни адо қилишса жоиз. Масалан душанба куни бамдодга 5-6 киши ухлаб қолишди. Айни ўша кунги бамдодни қазосини ўша 5-6 киши жамоат бўлиб ўқишса бўлади. Аммо имом бир ой олдинги асрни қазосини иқтидо қилган бошқа кунги аср ёки хуфтонни қазосини ният қилган бўлса, мазҳабимизда бу жоиз эмас.
2). Сизларни ҳолатингиз тепадаги қайси ҳолатга тушишини аниқлаб олинглар. Агар бошқа бошқа кунларни ният қилган бўлсангизлар имомники қазоси адо бўлади, муқтадийники адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!