Ассалому алайкум! Мен Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратларининг бир саволга шундай жавоб берганини ўқидим "40° градус қибладан қийшайган жамоат билан бирга намоз ўқиб бўлмайди". Ва Туркияда бир масжид мехроби 32° қийшиқ булгани учун, уни мутахасислар тўғирлаб қўйганини ўқидим. Радд ул-Мухтор китобида хам 45° градус қийшиқ бўлса хам ўқийвер деган жойи йўқ экан (фақат узурли холатда бўлса бўларкан, масалани: урушдаги одам, йўлдаги одам, касал одам, боғлаб қўйилган одам, хайвон хужумидан қўрқиб турган одам). Энди бизлар 44°-45° бўлади деб масжидда жамоат бўлиб ўқийверсак хеч қандай мантиқга тўғри келмайди-ку (хеч бўлмаганда Арабистон ярим орлига қараб намоз ўқиш керакку (Кааба хавосига қараб)), майли энди 45° градус бўлади деб ўқисак Румыния, Украинага қараб ўқиган бўлиб қолиябмиз. Шуни аниқ тушинтириб беринглар илтимос устозлар. 45° градус бўлади деган гап жамоат намозига тўғри келмайди ахир. Шайх хазратлари хам бўлмайди деганку.
– Ва алайкум ассалом! Сизларни тўғрилаб олишдан ким ман қилаяпти? Бўлиб ҳам ҳозир имкониятлар бўлса. Валлоҳу аълам!