Ассалому алайкум! Бир насроний инсон ижтимоий тармоқда " In God, we trust" яъни "Худога, биз ишонамиз" деб пост қолдирган экан. Шу постга кўзи тушган бир мусулмон биродарим " In God, you trust. But I don't. I trust Allah" яъни "Худога, сиз ишонасиз. Мен эса йўқ. Мен Алоҳга ишонаман" деб айтаётган сўзини тўлиқ англамай, қўқисдан овоз чиқариб гапириб юборибди ўзига ўзи. Аммо, қалбида асло Аллоҳ таолога куфр нияти бўлмаган. Шу биродарим куфр сўзни айтганми, унинг барча амаллари ҳабата бўлганми? "God" инглизчада умумий равишда "Илоҳ" деганику. Лекин Аллоҳ калимаси араб тилида "ал" ва "илаҳ" ни бирлашишидан "ягона Илоҳ" деган маънони англатади менимча, шунда инглиз тилида "The God" дейиш "ягона Илоҳ" маъносига кўпроқ мос келади. Илтимос, тўғри йўл корсатинглар. Дўстим хато қилганини англаб ўша заҳоти истиғфор айтган. Лекин мен куфр сўзни айтдимми, кофир бўлдимми, барча амалларим ҳабата бўлдими деб қаттиқ хавотирда. Бу вазиятда қандай ёл тутсин?
– Ва алайкум ассалом! Дўстингиз кофир бўлмаган. Валлоҳу аълам!