Ассалому алайкум! Яқинда ижтимоий тармоқларда автоҳалокатга учраб вафот этган инсон ўз жонига қасд қилган ҳисобланади деган фатвони кўрдим. Яқинда ҳаммамиз таниган билган Ёрқинжон домла автоҳалокатга учраб вафот этдилар. Аллоҳ рахматига олган бўлсин. Энди шундан хулоса қилиш керакки Ёрқинжон Домла ўз жонига қасд қилган ҳисобланадими...? (Хато гапирган болсам Аллоҳ кечирсин.)
– Ва алайкум ассалом! Ўз жонига қасд қилган ҳисобланмайди. Фатвода “Ҳар бир мусулмон ҳайдовчи ўзининг бепарволиги, маъсулиятсизлиги, автотранспортга хизмат кўрсатиш ва йўл ҳаракати тартиб-қоидаларига риоя этмаслик оқибатида бахтсиз ҳодиса рўй берса, амалдаги қонунлар асосида жавоб бериши” дейилган. Сиз марҳум Ёрқинжон қори акани шундай ҳолатда кетганини қаердан биласиз? Валлоҳу аълам!