Ассаламу алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари, Аввалом бор сизга сиҳат-саломатлик тилайман, ишларингизга, умрингизга Аллоҳ барака берсин. Бу сайтни борлиги ва сизга саволлар бера оладиган имкониятимиз борлиги учун ҳам Аллоҳ шукурлар айтаман. Мусофир жойларда савол пайдо бо'лса, биринчи бо'либ шу сайтни ва ислом.уз сайтини очаман. Керакли жавобни топганимда сизнинг борлигингизга ҳам шукур қиламан, акс ҳолда диний гуруҳлар, диний г'оялар урчий бошлаган бир пайтда ното'г'ри жавоблар ҳам олиш мумкин, натижада ното'г'ри ё'лларга кириб кетиб қолиш мумкин. Доимо омон бо'линг, илмингиз яна зиёда бо'лсин. Ҳазрат, мен Эвропада университетда о'қияпман, Аллоҳдан тезроқ о'қишимни яхши натижалар билан тугатишимни ва Ватанимга қайтиб, инсонларга фойдам тегадиган ишда ишлашимни ва О'збекистоннинг ривожланишига ҳам о'з ҳиссамни қо'шишни со'райман. Сиз ҳам дуо қилинг. Дуога жудаям муҳтожман. Ҳазрат, шу баҳонада сизга бир арзимас савол бермоқчи эдим, жавоби унчалик муҳим эмас (Олдин берилган саволларга қарадим, лекин аниқроқ жавоб топмадим). Мен уйланганман, лекин оилам ёнимда эмас. Шундай бо'лса ҳам никоҳ узук тақмайман. То'йдан кейин никоҳ узукни то'ртинчи бармоққа тақиш, о'зи умуман никоҳ узукни то'ртинчи бармоққа (номсиз бармоққа) тақиш христианликдан келган удум деб эшитгандим ва о'зимнинг узук тақиб юришим ёқмайроқ юрганди ва шундан кейин ҳам 2 марта узугимни тушуриб ё'қотиб қо'йдим ва о'шандан бери тақмайман. Лекин ба'зи бир мусулмон танишларимнинг уйланган одамнинг узук тақиб юриши афзалроқ эканлигини айтиб қолди. Расуллоҳ (с.а.в.) жаноблари ҳам узук таққанлар, лекин никоҳ узуги деб тақмаганлар-ку, о'шанга мени ҳам никоҳ узуги тақмай юришим то'г'ри бо'ладими? Ҳазрат, шу хатимни, саволимни о'қишиз учун ва унга жавоб ёзишиз учун ҳам вақт сарфлайсиз. Шу вақтизга рози бо'линг. Аллоҳнинг сизга раҳмати ва барокати бо'лсин. ҳурмат билан Зафар Сафаэв
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аллоҳ орзу умидларингиздан ҳам афзалини берсин! Никоҳ узуги насороларнинг диний удуми. Мусулмонларга мутлақо тўғри келмайди.