Устоз Аллоҳ сизни ҳифзу ҳимоятида сақласин. Шу ўринда қимматли вақтингизни олаётганим учун ҳижолат бўлсамда, сўрашни лозим топдим.
Ҳазрат, биз иншаАллоҳ бу йил ҳажни ният қилиб турибмиз. Биз чет эл(бошқа қитъа)далигимиз учун сизни "Ҳадис ва ҳаёт"ни ҳажга доир жузини сотиб олишга имкон тополмадик. Интернетдан маълумотлар қидираётиб бошқа тиллар қатори сизни ўзбек тилидаги ҳажнома ва бошқа бир қатор мақолаларни кўриб қолиб, жудаям ҳурсанд бўлдим. Сабаби, бошқа тилдаги маълумотларни тўлиқ тушунолмайман. Ўз она тилимдаги манбалар эса мен учун қимматли. Ўқиб чиқяпман, ҳажни хатоларсиз бажариш жуда муҳим екан. Сўрамоқчи бўлганим, сизни шу маълумотларингизни жамлаб компютеримга кўчириб олган едим. ( ўзим ўрганишим учун) Менда эса ҳаж пайтида шуларни есимдан чиқариб қуяман деган ҳадик бор. Шунинг учун қогозга принт қилиб, ўзим ўқиб еслаб туришим учун ўзим билан олиб олишимга руҳсат берасизми. Биз бирга борадиган гуруҳ ўзга тиллилар. Ҳўжайиним тушунтирганлари билан, китобда уқиётгандек тушунишни ва ҳар бир амални хатосиз бажаришни истаяпман. Аллоҳ динимиз учун қилаётган ҳизматларингизни муносиб тақдирласин.