Ассалому алайкум! Қироат ҳақида жавобларингизни эшитдим. Мен ҳам 4-5 йилдан бери намоз ўқийман, лекин ўзим эшитадигон даражада қироат қилмаганман. Ичимда ўқимаганман ё лаблар бир бирига тегиб пичирлаб ўқиганманми аниғини билолмаябманам. Шундай ҳолатда қазосини ўқийманми энди? Сизлар қироат бўлиши шарт ўзи эштадигон даражада бўмасам қазосини ўқисиз деб жавоб берган экансизлар.
– Ва алайкум ассалом! Пичирлаш ўзингизга эштиладиган даражада бўлган бўлса жоиз. Эштиладиган даражада бўлмаса эҳтиётан қайта ўқинг. Бу бизни эмас шариатнинг гапи. Валлоҳу аълам!