Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мижознинг ҳақини ким қайтариши керак?

19:41 / 06.10.2018 | Abdumalik | 2137

Ассалому алайкум! Мен савдо билан шуғулланадиган фирмада сотувчи бўлиб ишлайман. Вазифам мижозга маълумот бериб, шартнома тузишдан иборат. Биз товарларни нақд пулга эмас, пул ўтказиш йўли билан, яъни банк орқали ҳисоб-рақамимизга пул ўтказиш усули билан сотамиз. Энди асосий мақсадга ўтсам. Мен бир мижоз билан шартнома туздим, улар пулни тўлашди, лекин маҳсулот уларга тўғри келмади. Бизга уни қайтаришди. Аммо, биз уларнинг ҳисоб-рақамига пулни қайтармадик. Фирмамизнинг ҳисоб-рақамидаги пуллар меники эмас, мен сотувчиман, холос. Фирманинг раҳбари бор. Пулни қайтариш ёки қайтармасликни раҳбаримиз ҳал қилади. Бу ҳолатда, айнан мен топган мижозларнинг ҳақи (пули) фирмамизни ҳисобида қолиб кетса, менга гуноҳ бўлмайдими, бунга раҳбаримиз жавобгарми? Агар улар қайтарган махсулотни мен нотўғри сотган, яъни мижозга ёлғон аралаштириб маълумот берган бўлсам, улар ўйлаган маҳсулотни эмас, сифати пастини сотган бўлсам. Шу сабабдан маҳсулотни бизга қайтаришса, уларга пулни қайтаришга тўғри келиб қолса-чи? Лекин фирманинг пуллари, пулни қайтариш, олди-бердиларга раҳбаримиз масъул. Илтимос, шу ҳолатга изоҳ берсангиз, уларни ҳақи фирма ҳисобида қолиб кетса, ким жавобгар менми ёки раҳбаримизми? Қандай йўл тутган маъқул?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз жавобгарсиз. Қандай қилиб бўлса ҳам қайтартиринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat