Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такбир айтилмаган фарз намози

20:22 / 09.01.2022 | Парда Норкобилов | 2057

Ассалому алайкум! Оддий намозхон бўлганлигим учун, атрофимдаги намозхон биродорларимни билими етарли даражада бўлмаганлиги учун сизлардан сўраб билишга қарор қилдим. Фарз намозидан олдин айтиладиган такбирни айтмасдан фарз намозини ўқиб охрида гумонсираса намозни қайта ўқиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Такбир деганда иқоматни назарда тутган бўлсангиз, у фарз намози учун суннат бўлиб, уни тарк қилиш билан намоз адо бўлаверади. Қайта ўқилмайди.

Агар намозга киришда айтиладиган такбири таҳримани назарда тутган бўлсангиз, у намознинг фарзи бўлиб, уни тарк қилса, намоз жоиз бўлмайди. Қайта ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat